
21 июнь куни соат 16:30да Тошкент шаҳридаги Шота Руставели кўчасида Nexia-3, Cobalt ва Lacetti русумли автомобиль 3 та автомобиль ўзаро тўқнашди. Бу ҳақда Бу ҳақда ИИББ ахборот-мультимедиа маркази маълум қилди.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва қурбонлар йўқ.
Cobalt ва Lacetti ҳайдовчиларининг сўзларига кўра, Nexia-3 ҳайдовчиси светофорнинг қизил чироғида уларнинг орасидан ўтиб кетмоқчи бўлган ва оқибатда тўқнашув содир этган.

Фото: ИИББ ахборот-мультимедиа маркази
Онасига тегишли машинани ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 18 ёшли ўсмир бошқаргани маълум бўлди.

Фото: ИИББ ахборот-мультимедиа маркази
Ҳозирда ЙПХ ходимлари томонидан воқеа сабаблари ўрганилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар