22:13 / 23.06.2018
5 717

АҚШ фуқароси Зокир Алиевга нисбатан эҳтиёт чораси ўзгартирилган

АҚШ фуқароси Зокир Алиевга нисбатан эҳтиёт чораси ўзгартирилган
Зокир Алиев. Фото: twitter.com/Navbahor
Асли Қашқадарёнинг Чироқчи туманидан бўлган АҚШ фуқароси Зокир Алиевга нисбатан эҳтиёт чораси ўзгартирилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

Ўзбекистонга қариндошларининг таклифи билан, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси томонидан берилган 90 кунлик виза асосида келган Зокир Алиев 16 июнь куни, қариндошларининг Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги уйига келиши билан қўлга олинган эди.

Алиевнинг қўлга олиниши билан ДХХ томонидан берилган баёнотда, АҚШ фуқароси террорчиликка алоқадорлик гумони остида 2005 йилдан бери қидирувда бўлгани учун ушлангани айтилди. 22 июнь куни унинг озод этилгани, у ҳозирги вақтда қариндошлариникида экани ҳақида хабар берилган эди.

«Газета.uz» 23 июнь куни Зокир Алиевнинг оиласига яқин манбага асосланиб хабар беришича, АҚШ фуқаросига нисбатан эҳтиёт чораси ўзгартирилган — у Қашқадарёдан чиқиб кетмаслик ва муносиб хулқ-атвор ҳақидаги тилхат асосида қўйиб юборилган. Манба маълумотларига кўра, Алиевга нисбатан тергов тадбирлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » АҚШ фуқароси Зокир Алиевга нисбатан эҳтиёт чораси ўзгартирилган