date
views 4 564

Шавкат Мирзиёев Эрдўғонни Туркия президенти лавозимига сайлангани билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Эрдўғонни Туркия президенти лавозимига сайлангани билан табриклади
24 июнь куни Шавкат Мирзиёевнинг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат бошида давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғонни Туркия президенти лавозимига сайлангани муносабати билан самимий табриклаб, унга катта муваффақиятлар тилади.

Ўзбекистон—Туркия кўп асрлик дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари бугунги кунда юқори суръатлар билан ривожланаётгани ва мустаҳкамланиб бораётгани чуқур мамнуният билан алоҳида қайд этилди.

Давлатлар раҳбарлари, шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги кенг қамровли ва кўп қиррали ҳамкорлик, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашди.

Мулоқот сўнгида Президентлар барча соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил ривожлантиришга тайёр эканликларини яна бир бор билдирди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Эрдўғонни Туркия президенти лавозимига сайлангани билан табриклади