16:13 / 25.06.2018
10 338

Пенсиянгиз миқдорини билишни хоҳлайсизми?

Пенсиянгиз миқдорини билишни хоҳлайсизми?
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташаббуси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Жамғармасининг молиявий кўмаги, шунингдек «Mobi Tel Inform» МЧЖнинг ташкилий-техник ёрдами асосида Пенсия жамғармаси томонидан пенсия ва нафақаларни олувчи шахсларга SMS-Pensiya интерактив хизмати тақдим этилганлигини маълум қилинди.

Ахборотни олиш учун индивидуал равишда SMS–сўрови талаб қиладиган SMS-хабарлар қуйидагилардан иборат:

1.Пенсия ёки нафақа миқдорини аниқлаш учун:

Жорий даврга - *7000007*61# ни SMS тарзида қисқа 10711 рақамига юборинг

Олдинги давр учун - *7000007*61*052018# ни SMS тарзида қисқа 10711 рақамига юборинг.

Бунда, 7000007 - пенсия ва нафақа олувчининг пенсия гувоҳномасидаги шахсий хисоб рақами;

61 - SMS тизимидаги код;

052018 – талаб қилинган (ўтган) давр учун SMS–маълумот. Ушбу давр SMS- сўров юборилган санадан 3 ой мобайнида бўлиши зарур.

2.Пенсия ёки нафақа тайинланган санани аниқлаш учун - *7000007*63# ни SMS тарзида қисқа 10711 рақамига юборинг.

Ушбу тадбирлардан мақсад, пенсионерларга қўшимча қулайликлар яратиш ва уларнинг фаровонлигини оширишга қаратилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Пенсиянгиз миқдорини билишни хоҳлайсизми?