Шу йилнинг 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислигида халқ таълими тизими муаммоларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев ишонч билдирган янги Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, унинг ўринбосари вазифасини бажарувчилар — Сарвар Бобохўжаев, Алишер Умаров, Отабек Назировга зарур барча ваколатлар берилиши, мазкур вазирлик — энг муҳим вазирликка айлантирилиши маълум қилинган эди.
Ўзбекистон Президенти янги вазирни лавозимга тайинлаш пайтида унга Халқ таълими вазирлигининг кадрларини тубдан янгилаш бўйича топшириқ берган эди. «Xabar.uz» манбасининг маълум қилишича, бугун бўлиб ўтган йиғилишда Шерзод Шерматов Халқ таълими вазирлиги марказий аппарати таркибидаги барча бошқарма ва бўлим бошлиқларини ишдан бўшатиш ҳақида топшириқ берган.
Йиғилишда Шерзод Шерматов Халқ таълими вазирлигининг асосий мақсади баркамол авлодни етиштириш этиб белгилангани, тизимда меҳнат қилувчи ходимлар ана шу мақсаддан оғишмаслиги кераклигини алоҳида уқтирган.
Шерзод Шерматовнинг қайд этишича, вазирлик фаолияти қуйидаги учта тамойилга асосланади: сифат, адолат ва шаффофлик. «Мана шу мақсад ва учта асосий тамойил бўйича ишлай оладиган одамгина вазирликда қолади, бунга тайёр бўлмаганлар билан хайрлашамиз», деб айтган Халқ таълими вазири. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Шерзод Шерматов: «Халқ таълими тизими ходимини ўзбошимчалик билан бошқа жойда ишлатишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ»

Шерзод Шерматов: "Ҳар бир вилоятда 50 тадан хусусий мактаб қурилади"

Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари нега ишдан бўшатилгани маълум бўлди

Шавкат Мирзиёев ўқитувчиларнинг нуфузини оширишни асосий вазифа қилиб қўйди

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ишдан бўшатилди

Шерзод Шерматов халқ таълими вазири этиб тайинланди