16:40 / 26.06.2018
4 713

Халқ таълими вазирлиги брифинг ўтказмоқда

Халқ таълими вазирлиги брифинг ўтказмоқда
Айни дақиқаларда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов тизимга оид янгиликлар, истиқболдаги режалар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этишга қаратилган чора тадбирлар хусусида брифинг ўтказмоқда, деб хабар берди "Халқ сўзи" нашри.

"Халқ таълими тизимида учта тамойилга таяниб, иш тутамиз: сифат, адолат, шаффофлик. Тизимда кўплаб муаммолар йиғилиб қолган. Юртдошларимиздан уч кунда уч мингдан ортиқ таклифлар билдирилгани ҳам соҳанинг аҳволини кўрсатиб турибди. Жамиятда ўқитувчининг нуфузини кўтаришимиз шарт.

Болалигимда ўқитувчига салбий фикр билдирган ота онани эслолмайман. Ҳозир эса афсуски, бунинг акси. Фарзанди паст баҳо олса ёки танбеҳ эшитган бўлса, ўқитувчи ёмон бўлиб қоляпти. Жамиятда ўқитувчининг обрўси ошса, бундай жамият бойдир. Агар ўқимаганнинг обрўси, даражаси ўқиганникидан баланд бўлса, бу фожиамиз. Президентимиз бизга, вазирликка катта имконият бераман, дедилар. Бу ишончни оқлаш учун барчамиз биргаликда ҳаракат қилишимиз керак", - деди Халқ таълими вазири.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Халқ таълими вазирлиги брифинг ўтказмоқда