Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси иккинчи иш кунида сенаторлар тўйларни тартибга солиш бўйича таклиф этилаётган нормалар бўйича бир қарорга келди, деб ёзмоқда "Халқ сўзи" нашри.
Унга кўра, сенаторлар халқимизнинг миллий урф-одатлари, ҳудудларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, сенаторлар тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилиши борасида ягона, қатъий нормалар белгиланиши мақсaдга мувофиқ эмас, деган хулосага келишган.
Қайд этилишича, халқимиз хоҳиш-иродаси тўй-ҳашам ва бошқа оилавий тадбирларни ихчам ўтказишни йўлга қўйишга муайян меъёрий ҳужжат билан эмас, одамлар ўртасида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот, шахсий ибрат, намунали тадбирлар мисолида эришиш ҳар жиҳатдан фойдали эканини кўрсатган.
Сенаторларнинг фикрича, оилавий тадбирларни миллий қадриятлар асосида, камхарж, дабдабалардан холи ўтказишни кенг жамоатчилик ва ҳар бир инсон онгли равишда англаб етмоғи лозим. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

2020 йил 1 январдан Ўзбекистонда тўйлар янги тартиблар бўйича ўтказилади

Сенат: Тўй-ҳашамлар қисқартирилади ва тартибга солинади

Қўшиқчини пулга кўмиш мухлиснинг «катта орзуси»ми? (видео)

Сенат тўйларни тартибга солиш бўйича қарор қабул қилди

"Тўйда пул сочиш". Урфга айланаётган иллатлар таъқибидан қочмаймизми? (фото, видео)

Сенаторлар тўй-ҳашамларни тартибга солувчи қарорни қабул қилишди