09:57 / 30.06.2018
4 315

Сурхондарёда ўгай ўғлини ўлдириб, ҳожатхона чуқурига кўмиб юборган шахс қўлга олинди

Сурхондарёда ўгай ўғлини ўлдириб, ҳожатхона чуқурига кўмиб юборган шахс қўлга олинди
Фото: Sputnik
Сурхондарёда ўгай ўғлини ўлдириб, ҳожатхона чуқурига кўмиб юборган шахс қўлга олинди, деб хабар беради Sputnik.

Хабарда айтилишича, ҳодиса 2007 йилнинг октябрь ойида юз берган.

Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида яшовчи Қ.Ш. уйида бирга яшаган 4 ёшли ўгай ўғли Й.М.нинг бошига қўли билан урган. Натижада бола ерга йиқилиб ҳушидан кетиб, вафот этган.

Шундан сўнг Қ.Ш. бола жасадини уйи олдидаги ҳожатхона учун кавланган чуқурга кўмиб ташлаган.

«Кўрилган чоралар натижасида Қ.Ш. ушланиб воқеа жойи бўлган ҳовлисидан суяк қолдиқлари ва қора рангли мато бўлаклари топиб олинган», — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда ўгай ўғлини ўлдириб, ҳожатхона чуқурига кўмиб юборган шахс қўлга олинди