10:58 / 30.06.2018
3 130

Журналистлар учун танлов: меҳнат ҳуқуқларини ким яхши ёрита олади?

Журналистлар учун танлов: меҳнат ҳуқуқларини ким яхши ёрита олади?
Фото: Халкаро Пресс клуб
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, “Тараққиёт стратегияси” Маркази, Халқаро Меҳнат ташкилотининг (ХМТ) Учинчи томон мониторинги лойиҳаси ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамкорликда «Меҳнат ҳуқуқларини холис ёритиш» мавзуида “Энг яхши журналистик ишлар” танловига аризалар қабули бошлаганини маълум қилади. Бу ҳақда ХМТнинг Ўзбекистондаги катта техник маслаҳатчиси Йонас Аструп Тошкентда бўлиб ўтган анжуман доирасида эълон қилди.

Танловнинг асосий мақсади меҳнат ҳуқуқлари ҳимояси йўналишида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда мажбурий меҳнатнинг олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатларга бағишланган энг яхши мақолалар муаллифларини аниқлаш ҳамда кўллаб-қувватлаш ҳисобланади. Танлов журналистларнинг меҳнат ҳуқуқлари мавзусини ёритишда фаоллиги ҳамда ушба масала юзасидан аҳоли хабардорлигини янада оширишга қаратилган.

Танловда қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилади:
- Энг яхши таҳлилий материал (телевидение, радио, босма ва электрон ОАВ);
- Энг яхши журналистик суриштирув (телевидение, радио, босма ва электрон ОАВ);
- Энг фаол журналист (телевидение, радио, босма ва электрон ОАВ).

Танловда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритувчи ОАВларининг штатдаги ёки штатдан ташқари журналистлари иштирок этишлари мумкин. Тақдим этиладиган материаллар 2017 йил 1 ноябридан 2018 йилнинг 1 ноябрига қадар босма ва электрон ОАВ ёки маҳаллий телевидение ёхуд радиоканалларда эфирга узатилган бўлиши зарур. Аризалар 2018 йилнинг 15 ноябрига қадар қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш учун муаллифлар қуйидаги маълумотларни тақдим этишлари керак бўлади:
- фамилия, исми ва отасининг исми;
- ОАВ номи;
- қўл ва иш телефонлари;
- электрон манзил;
- мақола чоп этилган сайтга ҳавола ёки мақоланинг сканер нусхаси, аудио ва видео материаллар;
- материал чоп этилган (ёки эфирга узатилган) вақт.

Барча ишлар қуйидаги электрон манзилга юборилиши шарт: [email protected]

Фото: Халкаро Пресс клуб
Ҳайъат аъзолари “Тараккиёт стратегияси” маркази, Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вакили; Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Халқаро меҳнат ташкилоти вакиллари ҳамда мустақил экспертлардан ташкил топади. Танловга юборилган ишларни баҳолашда мутаносиблик (материалда турли нуқтаи назарларни акс эттириш), ишончлилик, статистик маълумотлардан фойдаланиш, материалда мультимедиа элементларининг мавжудлиги (подкастлар, видео, графика), этика ва луғавий меъёрлар (сўзларни лексик маъносига мос равишда ва услубий жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда қўллаш қоидалари ва уларнинг стилистик бўёғи), материални тақдим этиш услуби, унинг жозибадорлиги, мақсадли аудитория томонидан кўп ўқилишига эътибор берилади.

Ҳайъат аъзолари ҳар бир йўналиш бўйича ғолибларни 2018 йилнинг 20-30 ноябрь кунлари аниқлашади. Танлов натижаларини эълон қилиш ва ғолибларни тақдирлаш маросими 2018 йилнинг декабрида бўлиб ўтади. Улар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан такдирладилар.

Танлов ЕИ, АҚШ ва Швейцария ҳукуматлари ҳамда Жаҳон Банкининг молиявий кўмагида ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Журналистлар учун танлов: меҳнат ҳуқуқларини ким яхши ёрита олади?