22:28 / 30.06.2018
4 819

«Шуҳрат –Домбрабадский»га қарши жиноий иш қўзғатилди (фото)

«Шуҳрат –Домбрабадский»га қарши жиноий иш қўзғатилди (фото)
2018 йил 8 июнь куни халқ орасида «Шуҳрат – Домбрабадский» (дўмбирободлик Шуҳрат) номи билан танилган Носиров Шуҳратилла ва унинг акаси Носиров Шавкатга нисбатан Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон ЖКнинг 145- (виждон эркинлигини бузиш), 227-(ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш), 228- (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва 165-(товламачилик) моддалари бўйича жиноий қўзғатилди. Бундан кўзланган мақсад ака-уканинг қонунга хилоф ишлари ва фаолиятига чек қўйишдан иборат бўлган.

Ака-ука Носировлар шу куннинг ўзида ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ушланган. Айни вақтда уларга нисбатан жиноий иш доирасида тергов ишлари давом этмоқда.

Фото: Чилонзор тумани ИИБ
Маълум қилинишича, 1990-йиллар бошида Носиров Шуҳрат уюшган жиноий гуруҳ ташкил этган. Бу гуруҳ рэкет ва бошқа зўравонликларга таянган жиноятларни содир этиш билан шуғулланган. У 1994 йили мавжуд далиллар асосида 16 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Жазони ижро этиш муассасаси тартибини бузганлиги учун 2 марта муддати узайтирилган, 2016 йил августида озодликка чиқарилган эди.

Маълум бўлишича, 2018 йил май ойидан эътиборан ака-ука Дўмбирободдаги «Носирхон» масжиди ички ишларига аралаша бошлаган. Улар ушбу масжид уларнинг мулки эканини рўкач қилишган. Улар таҳдид қилиш йўли билан мазкур масжид ходимларидан муҳри, штампи ва барча ҳужжатларини тортиб олган. Шундан сўнг, улар масжиднинг Ўзбекистон Мусулмонлари идорасига тегишли эканини билдирмайдиган янги ноқонуний муҳр тайёрлаб, ундан фойдалана бошлашган.

Бундан ташқари, ака-ука Носировлар масжид ходимларини унга келиб ибодат қилувчилар орасидан танлаган ҳолда мустақил равишда янгилаб, улар орасига ўз яқинларини ҳам киритишган. Масжид ҳайъати раиси сифатида Шавкат Носиров сайланган. У бевосита масжид фаолиятини бошқаришга киришган.

Масжид мутавалиси (ҳисобчи) сифатида ака-укаларга бўйсинувчи М.Ҳайдаров иш олиб борилган. Унга маош тайинланиб, ЎМИ ва унинг Тошкентдаги вакиллигига мажбурий пул ўтказишни ман қилган. Шу муносабат билан масжиднинг молиявий фаолияти ака-ука Носировлар кўрсатмаси билан олиб борилган.

Шу билан бирга, ака-укалар ЎМИ, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Адлия вазирлигининг розилигисиз масжид номини «Насруллохон тўра» номига ўзгартиришни режалаштиришган. Шунингдек, масжидга ёндош, жисмоний шахсларга тегишли ер участкаларини эгаллаб олиш йўли билан масжид ҳудудини кенгайтириш ва уни таъмирлашни режалаштиришган.

Манба: Kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)