00:06 / 01.07.2018
7 094

Гулнора Каримованинг адвокати Ўзбекистонда, у Шавкат Мирзиёев билан учрашмоқчи

Гулнора Каримованинг адвокати Ўзбекистонда, у Шавкат Мирзиёев билан учрашмоқчи
Гулнора Каримованинг швейцариялик адвокати Грегуар Манжа икки нафар ҳамкасби ҳамроҳлигида Тошкентга учиб келди. У 2015 йилдан бери қамоқда сақланаётган мижози билан учрашмоқчи. Бош прокуратура учрашув учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ эканини маълум қилган.

Бундан ташқари, Гулнора Каримованинг адвокати Бош Прокуратурадан Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашув ташкил қилиб беришни сўраган.

Грегуар Манжанинг таъкидлашича, Гулнора Каримовага нисбатан очилган жиноий ишнинг мавҳум ва аниқланмаган хусуслари талайгина. Адвокат бу мавҳумликларни Мирзиёев ёрдамида ҳал қилиш мумкинлигига ишонмоқда.

Эслатиб ўтамиз, июль ойида Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримова жиноий иши бўйича тўлиқ расмий маълумотни эълон қилган эди. Унда қайд этилишича, ҳозирда 12 та хорижий давлат ҳудудида 1 млрд 394,1 млн АҚШ доллари, 63,5 млн евро, 27,1 млн фунт ва 18,5 млн франк миқдордаги маблағ легаллаштирилган.

Гулнора Каримованинг коррупция, пулни ўзлаштириш ва ювиш билан боғлиқ жиноятларни содир этишдаги айби уюшган жиноий гуруҳ аъзолари Н.Содиқов, Р.Мадумаров, Ш.Собиров ва бошқаларнинг, гувоҳлар, жабрланувчиларнинг кўрсатувлари, уюшган гуруҳ назоратидаги 45 та хўжалик юритувчи субъектлар ва 16 та оффшор компаниялар фаолиятини текшириш материаллари, олинган ёзма ва ашёвий далиллар, экспертиза хулосалари ҳамда иш бўйича тўпланган бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топган.

Гулнора Каримовага Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168, 178, 182, 189, 228 ва 243-моддалари билан айблов эълон қилиниб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Манба: Aniq.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)