
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чоралари тўғрисида»ги ПҚ–3823 сонли қарор қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра 2018 йилнинг 1 октябридан бошлаб, иловага мувофиқ тарзда сув ресрусларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари ўрнатилади.
Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳит муҳофазаси давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддат ичида 2018 йилнинг 1 октябрига қадар сув ресурслар фойдаланувчиларини инвентаризациядан ўтказиш бўйича чоралар комплексини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар