20:15 / 04.07.2018
5 967

Шаҳрисабзда “КамАЗ” Nexia’ни мажақлади. Қурбонлар бор

Шаҳрисабзда “КамАЗ” Nexia’ни мажақлади. Қурбонлар бор
“Термиз-Тошкент” йўлининг 1173-кмда кетаётган юк автомашинаси қарама-қарши томондан келаётган Nexia йўлига чиқади.

2 июль куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида икки кишининг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ содир бўлди.
ИИВдан маълум қилинишича, Яккабоғ туманида яшовчи Ш.Носиров (исми ўзгартирилган) “Камаз-55102” юк автомашинасини шаҳар ҳудудидан ўтувчи “Термиз-Тошкент” йўлининг 1173-кмда ҳайдаб кетаётиб қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Қамаши туманида яшаган С.Фозилов (исми ўзгартирилган) бошқарувидаги Nexia билан тўқнашув содир этган.

Натижада Nexia ҳайдовчиси С.Фозилов ва унинг йўловчиси С.Пўлотова (исми ўзгартирилган) жиддий жароҳат олиб шифохонага ётқизилган. Бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, ҳайдовчи ва йўловчи вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шаҳрисабзда “КамАЗ” Nexia’ни мажақлади. Қурбонлар бор