10:06 / 07.07.2018
9 910

Эр-хотин нега ажрашади?.. (ёхуд оилавий ҳаёт жонга тегишининг асл сабаблари)

Эр-хотин нега ажрашади?.. (ёхуд оилавий ҳаёт жонга тегишининг асл сабаблари)
Яқинда Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси қошидаги «Оила» илмий маркази мутахассислари юртдошларимиз ўртасида оилалар бузилиб кетишининг асл сабаблари мавзусида сўровномалар ўтказишди.

Шу сўровномалар натижаларига асосан оилаларнинг 22, 5 фоизи бир-бирини тушунмаслик ёки тушунишни хоҳламаслик, фарзандсизлик оқибатида бузиларкан. 15, 6 фоизи оилага ўзгалар аралашуви, 15 фоизи ўзаро жанжаллар, 11 фоизи сурункали пиёнисталик туфайли бузиларкан.

Ажрашиш бўйича энг юқори даража Сирдарё вилоятига тегишли. 2017 йили бу вилоятда жами 1095 та ажрашиш ҳодисаси кузатилган. Бу 2016 йилга нисбатан 21 фоиз кўп демакдир.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистонда 306, 2 мингта никоҳ қайд этилган. 31, 9 мингта оила бузилиши кузатилган. Ажралиш 2016 йилдагига нисбатан 8 фоизга кўпайган. 18575 мингта оилада эр-хотин 1 йилдан 8 йилгача, 5574 та оилада эр-хотин 2 йилдан 3 йилгача, 5524 та оилада эса эр-хотинлар 4-5 йил бирга яшагани аниқланди.

23 нафар эр-хотин 50 йил бирга яшашдан кейин, 2 нафари 61 йил, 1 та жуфтлик 60 йиллик биргаликдаги ҳаётдан кейин ажрашиш ҳақида судга ариза берган.

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида эса 8 боланинг ота-оналари ажрашиб кетган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эр-хотин нега ажрашади?.. (ёхуд оилавий ҳаёт жонга тегишининг асл сабаблари)