14:20 / 05.07.2018
5 225

«Ўздонмаҳсулот» Акционерлик компанияси раҳбари порахўрликда айбланмоқда...

«Ўздонмаҳсулот» Акционерлик компанияси раҳбари порахўрликда айбланмоқда...
Сўнгги хабарларга кўра, «Ўздонмаҳсулот» Акционерлик компанияси бошқаруви раиси Сурат Ҳайдаров ҳамда унинг куёви Жамшид Шариповлар порахўрликда айбланмоқда деб ёзади "Ҳордиқ" нашри.

Компания вакилларидан бири айтдики, Сурат Ҳайдаровнинг куёви Жамшид Шарипов Тошкент вилоятидаги ун заводларидан бирини сотиш эвазига пора олаётиб қўлга тушган. Қайнотасини, яъни, компания раҳбарини эса ўз уйидан топишган.

Улар олди-бердини Жиззах автомобил йўлида амалга оширишни мўлжаллашганди. Аммо олдиндан сотилажак завод учун ҳозир сир тутилаётган миқдорда пора берилишини алоҳида қистириб ўтишган. Келишилган. Пора берувчи йигитлар эса дарҳол давлат хавфсизлик хизмати ходимларига хабар беришган. Шундан кейин пора берувчилар ва хавфсизлик хизмати вакиллари биргаликда ушбу спектаклни ўйлаб топишди. Пора олаётган пайт Жамшид қўлга олинди. Лекин компания раҳбари Сурат Ҳайдаров шу заҳоти Жиззахдан қадамини узди. Бироқ қочиб узоққа бора олмади. Уни ўзи яшайдиган уйдан топиб қўлига кишан солишди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ўздонмаҳсулот» Акционерлик компанияси раҳбари порахўрликда айбланмоқда...