08:27 / 06.07.2018
4 162

Фарғонада поездга тош отган шахс аҳоли кўмагида ушланди

Фарғонада поездга тош отган шахс аҳоли кўмагида ушланди
«Тошкент-Андижон» йўловчи поезди Фарғона вилоятининг Тошлоқ тумани «Хўжаариқ» МФЙ ҳудудида ҳаракатланаётган вақтида номаълум шахс унга тош отган ва поезднинг 5-вагони ойнасига дарз кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг маълум қилишича, бир гуруҳ юртдошларимиз ватанпарварлик кўрсатиб, мазкур ҳолат юзасидан ўзлари билган маълумотларни ички ишлар органларининг ходимларига хабар беришган.

Натижада поезд ойналарига тош отган шахс Қўштепа туманида яшовчи Д.Б. эканлиги аниқланиб, қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўз навбатида, ушбу ҳолатга ойдинлик киритишда ўз ёрдамини аямаган фуқароларга миннатдорчилик билдирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада поездга тош отган шахс аҳоли кўмагида ушланди