
ДХХнинг Хоразм вилояти бошқармаси тезкор ходимлари ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Урганч шаҳар бўлими ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
2018 йилнинг 1 июль куни ўтказилган тадбир давомида, Урганч туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи Б.А. қўлга олинди.
Ҳоким ўринбосари “иш битириб бериш учун” 5 млн. сўм миқдорида пора олаётганда, жиноят устида қўлга олинди.
“UzNews.uz”нинг Урганч ҳуқуқ тартибот идораларидаги ишончли манбаси хабарига кўра, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-моддаси тартибида Жиноят иши қўзғатилган бўлиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар