“Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда "Sof.uz" нашри маълум қилди.
Қарорга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ҳузурида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси ташкил этилди.
Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан солинадиган ва Ички ишлар вазирлигининг Моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа ҳаракатлар махсус жамғармасига тушадиган жарималар суммасининг 10 фоизи Жамғарма маблағларини шакллантириш манбаи этиб белгиланди.
Жамғарма маблағларидан фақат Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини ҳар ой пул билан мукофотлаш учун фойдаланилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди