date
views 8 697

Туробжон Жўраев Самарқанд ҳокимлигидан кетгани тасдиқланди

Туробжон Жўраев Самарқанд ҳокимлигидан кетгани тасдиқланди
Фото: «Xabar.uz»
Бугун, 12 июль куни Сурхондарё вилояти ҳокими Самарқанд вилоятига, Тошкент вилояти прокурори эса Сурхондарё вилоятига ҳоким этиб тайинлангани ҳақида хабарлар пайдо бўлганини маълум қилгандик.

«Xabar.uz» нашрининг тасдиқлашича, Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев ўз лавозимидан озод этилган. Унинг ўрнига Сурхондарё вилоятида 2016 йилнинг декабридан буён ҳокимлик қилиб келаётган Эркинжон Турдимов тайинланиши кутилмоқда.

Вилоятда янги ҳокимни тайинлаш бўйича сессияга тайёргарлик кўрилаётгани айтилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Туробжон Жўраев Самарқанд ҳокимлигидан кетгани тасдиқланди