Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 12 июль куни ИИБдан тушган ҳужжатларга кўра, шу йил апрель ойида номаълум шахс 6-даҳада жойлашган автомашиналар бозорида фуқаро С.М.нинг “Nexia” русумли автомашинасини 24 ой давомида ҳар ойда 500 АҚШ долларидан жами 12 минг АҚШ долларига сотиб олишини айтиб, алдов йўли билан олган автомашинани бўлакларга бўлиб, сотиб юборгани ва берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг маълум қилишича, ушбу жиноятни содир этганликда гумонланаётган Фарғона вилояти Қўқон шаҳар Муқимий шаҳарчасида яшовчи 1995 йилда туғилган Темур Абдукаримовни ушлаш чоралари кўрилган.
Ўз ўрнида, фуқароларимиздан гумонланувчи Темур Абдукаримовни кўрган, у ҳақида бирон маълумотга эга бўлганлар бўлса, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки “102” телефон рақамларига қўнғироқ қилиб, хабар беришларини сўраймиз. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Ўзганинг Captiva автомашинасини сотган фирибгар қўлга олинди

Танишининг Malibu-2 автомашинасини сотиб юборган шахс ушланди

Пойтахтлик аёл 25 минг долларини бой берди

“Ласетти” сотаман деб “Olx.uz” сайтига эълон берган фирибгар ушланди

10 минг долларга «ухлатган» шахс қидирилмоқда

Навбатсиз “Ласетти” ва “Спарк” олиб бераман деб фуқарони 146 млн сўмга чув тушириб кетишди