18:20 / 15.07.2018
5 090

Тошкент шаҳар ҳокими: "Менга ва командамга пора керакмас"

Тошкент шаҳар ҳокими: "Менга ва командамга пора керакмас"
Қонунчилик палатаси депутати, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Алишер Қодиров Тошкент шаҳар ҳокимининг коррупция борасидаги огоҳлантиришига ўзининг Фейсбукдаги саҳифаси орқали муносабат билдирди.

Депутат Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг сўзларига қуйидагича иқтибос келтирган:

«Ҳокимликлар, айёр ўйинлар қилишни бас қилинг. Яна бир бор огоҳлантираман. Ер берилиши шаффоф ва коррупциясиз бўлиши керак. Менга ва командамга пора керакмас. Ёки Президентимизни тушуниб, елкама-елка ёнида туриб, катта мақсадимизга бирга эришамиз, халқни рози қиламиз, ёрқин келажагимизни яратамиз. Ёки йўқ бўламиз».

Алишер Қодировнинг айтишича: «Ҳар бир раҳбар шундай фикрласа, бизни ҳеч ким тўхтатолмайди!»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳар ҳокими: "Менга ва командамга пора керакмас"