
Ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг юридик бўлими ходимлари тарафидан текширув ўтказилганда, Тошкент вилояти суд-тиббий экспертизаси бюросида бир неча қонунбузарликлар ва жиддий камчиликларга йўл қўйилгани аниқланди.
Яъни, бу ташкилотга дипломи бўлса-да, республика миқёсида ҳали тан олинмаган шахслар ишга қабул қилинган. Маош ҳисоблаш ва тарқатишда жиддий қоидабузарликларга йўл қўйилган. Экспертиза ўтказиш, хулоса чиқаришда ишлатишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган ускуналардан фойдаланиб келинган.
Ушбу текширув юзасидан тўпланган материаллар прокуратурага юборилди.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Тошкент нефрология (буйрак хасталиклари) маркази раҳбари А. Зуфаров ҳам ўз вазифасига масъулиятсизларча муносабатда бўлгани сабабли ишдан бўшатилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар