Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Раҳмонбек Усмонов Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳибсга олинган. Ҳозирча бу хабар расман тасдиқланмаган.
Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари сифатида шу йилнинг апрель ойида ўз фаолиятини бошлаган Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Раҳмонбек Жаҳонгирович Усмоновга нисбатан жиноий иш ҳам қўзғатилгани айтилмоқда.
Бу борада бир неча интернет сайтлари Бош прокуратура ахборот хизматининг Р.Усмонов ҳибсга олингани ҳақидаги хабарларни рад этганини ёзишди.
«Xabar.uz» суриштирувига кўра, Р.Усмонов айни пайтда Тошкент вилоятида хизмат сафарида юрибди. Маълумотларга кўра, гаров эвазига қўйиб юборилган бўлиши мумкин. Аслида нима бўлаётганини билиш учун ҳам расмий манбаларнинг ахборотини кутишдан бошқа чора йўқ.
Ҳозирча, расман тасдиқланмаган хабарларга кўра, Раҳмонбек Усмоновга нисбатан қурилиш учун ажратилган ер майдонларини ноқонуний сотиш, пора олиш, ер участкаларининг ажратилишида мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳамда қишки захира учун ажратилган пиёзнинг «исроф» қилингани ҳолатлари юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, Раҳмонбек Усмонов 2012–2018-йиллар давомида Тошкент шаҳар ҳокими лавозимида фаолият олиб борган. У 2018 йилнинг апрель ойи охирларида ўз вазифасидан озод этилганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди...
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади