00:32 / 18.07.2018
4 824

Бош прокуратура Тошкентнинг собиқ ҳокими Раҳмонбек Усмонов ҳибсга олинмаганлигини маълум қилди

Бош прокуратура Тошкентнинг собиқ ҳокими Раҳмонбек Усмонов ҳибсга олинмаганлигини маълум қилди
Бугун, 17 июль куни ОАВда Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Раҳмонбек Усмонов ҳибсга олингани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо бош прокуратура матбуот хизмати бу хабарларни тасдиқламади, деб ёзади «Sof.uz».

Хабарларда собиқ ҳоким порахўрлик ва мансабни суиистеъмол қилишда айбланган. Тегишли моддалар бўйича унга нисбатан иш қўзғатилгани ҳам ёзилган эди.

Аммо бош прокуратура бу ахборотни расман инкор этди.

«Расман баён этамизки, биз Раҳмонбек Усмоновни ҳибсга олмаганмиз, бизда бунинг учун асос йўқ. Шунингдек, айтишим мумкинки, собиқ ҳокимга қарши ҳеч қандай жиноий иш қўзғатилмаган», — маълум қилди идора матбуот котиби Сурайё Раҳмонова.

Айни пайтда бир ҳафтача олдин прокуратура Усмонов томонидан турли йилларда имзоланган, ер участкалари ажратилиши ҳақидаги қарорларни тўхтатгани маълум бўлди. Лекин бош прокуратура вакиллари бу собиқ ҳокимни ҳибсга олиш учун асос бўлмаслигини тушунтирди.

Жорий йил апрелида Раҳмонбек Усмонов пойтахт ҳокимлигидан бўшатилиб, Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигига бошлиқнинг биринчи ўринбосари сифатида ўтказилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош прокуратура Тошкентнинг собиқ ҳокими Раҳмонбек Усмонов ҳибсга олинмаганлигини маълум қилди