Ўзбекистонда мактаб директорларини сайлайдиган Кузатув кенгашлари пайдо бўлади. Бу ҳақда ҳукуматдаги манба «Kun.uz»га маълум қилган.
Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги режаларига кўра, кенгашлар фаол ота-оналар ва мактабнинг муваффақиятли битирувчиларидан шакллантирилади. «Кузатув кенгашлари Халқ таълими вазирлиги тавсиясига кўра директорларни танлаш, мактабнинг бюджет ва нобюджет маблағлари, жумладан директор жамғармасини назорат қилиш ҳуқуқига эга бўлади», деб айтилган хабарда.
Яна бир муҳим ўзгариш ислоҳотларни самарали амалга ошириш мақсадида ХТВ бошқарув идоралари структурасини қайта кўриб чиқиш бўлади. Халқ таълими вазири вазирлик структурасига умумий миқдор доирасида ўзгартиришлар киритиш ва халқ таълими соҳасидаги барча масалалар бўйича ечим қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Жумладан, вазир Давлат таълим стандартлари, ўқув режалари, ишчиларни рағбатлантириш, халқ таълими соҳасидаги харажатлар сметасини мустақил шакллантириш ҳуқуқига эга бўлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Мактаблар учун янги миллий таълим стандартлари ишлаб чиқилади

Халқ таълими вазирлиги яна ягона мактаб формаси бўйича баёнот билан чиқди

Ўзбекистонда халқ таълими ходимлари ойлик иш ҳақи оширилади

383 та коллеж биноси мактабларга берилади

Мактабнинг кузатув кенгашига кимлар киради?

Халқ таълими вазирлиги: «Ота-оналар синф фондига пул беришга мажбур эмас»