08:30 / 19.07.2018
6 706

23 млн сўмлик тиллани ичга ютган йўловчи ушланди

23 млн сўмлик тиллани ичга ютган йўловчи ушланди
Фото: bojxona.uz
Тошкент халқаро аэропорти божхоначилари Ҳиндистонга отланган йўловчиларни божхона назоратидан ўтказиш чоғида қонунбузарлик ҳолатини фош этишди.

Аэропортдаги «яшил» йўлакдан фойдаланган ҳолда юртимиздан чиқиб кетмоқчи бўлган фуқаро М.М.нинг шубҳали хатти-ҳаракатларини божхоначилар ўз вақтида пайқаб қолишди.

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати берган хабарга кўра, ўтказилган шахсий кўрик ва тиббий муолажалар натижасида ушбу шахс умумий нархи 23 миллион сўмлик, 100 грамм тилла қуйма бўлакларини ютиб олганлиги ва уларни юртимиздан ноқонуний олиб кетмоқчи бўлганлиги ошкор бўлди.

Тошкент халқаро аэропортидаги автотураргоҳда гўёки меҳмонларни кутиб олишга чиққан фуқаро П.А. эса заргарлик маҳсулотларини юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб киришнинг антиқа усулини ўйлаб топди.

У Туркиядан қайтган йўловчилардан олдиндан келишилган тилла буюмларини йиғиб олиб, ўзи бошқарувидаги «Нексия» русумли автомашинасида жуфтакни ростламоқчи бўлганида, божхоначилар томонидан ўз вақтида тўхтатиб қолинди.

Оғирлиги 689 граммни ташкил этувчи, қиймати 151,5 миллион сўмлик заргарлик буюмлари эса қонунбузардан ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 23 млн сўмлик тиллани ичга ютган йўловчи ушланди