21:20 / 20.07.2018
5 043

Тошкент ер усти метросининг биринчи босқичи келгуси йил Наврўзда ишга тушади

Тошкент ер усти метросининг биринчи босқичи келгуси йил Наврўзда ишга тушади
Умумий узунлиги 52,1 километрдан иборат Тошкент шаҳри ер усти метро қурилиши беш босқичда амалга оширилади. Дастлаб Тошкент метрополитенининг “Дўстлик” бекатидан Қўйлиқ бозоригача бўлган қисми қурилади. 11 километрлик бу қисмда саккизта бекат бунёд этилади.

Давлат раҳбари бугун, 20 июль куни Яшнобод туманига ташриф буюриб, мазкур метро қурилишининг бориши билан танишди, дейилади Президент матбуот хизмати хабарида.

“Жамоат транспортининг фақат нефть ёки газга боғланиб қолиши нотўғри. Ер усти метроси арзон, қулай ва хавфсиз. Энг муҳими, бу бошқа жамоат транспортларидаги юкламани ўзига олади, шаҳар марказидаги тирбандликни камайтиради. Йўл ҳақи тушумиям вақтида ва жойида бўлади”, деди Шавкат Мирзиёев.

Шу жиҳатларни ҳисобга олиб, қурилишни тезлаштириш, ишни бир неча сменада ташкил этиб, эртароқ қуриб битказиш зарурлиги таъкидланди.

Президент ер усти метросининг биринчи босқичини келгуси йил Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топшириш бўйича кўрсатмалар берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент ер усти метросининг биринчи босқичи келгуси йил Наврўзда ишга тушади