Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳаётдан кўз юмган истеъдодли актриса Фарангиз Режаметовани Абдулла Қодирий ва Маҳатма Ганди чорраҳасидаги пиёдалар ўтиш жойида Mercedes-Benz машинаси уриб кетган. Ҳодиса 20 июль куни соат 21:15 атрофида юз берди. Машинани 23 ёшли У.Э. бошқараётган бўлган, у жабрланувчини касалхонага олиб кетган, бироқ Фарангиз йўлда вафот этган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматига таяниб Кун нашри хабар берди.
Воқеага гувоҳ бўлганларнинг сўзларига кўра, ҳайдовчи тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтмоқчи бўлган қизга йўл бермаган.
Ушбу ҳолат бўйича Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси, 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноий иш қўзғатилган.
Маълумот учун, Фарангиз Режаметова марҳум актёр Тўғон Режаметовнинг набираси, актриса Фотима Режаметованинг қизидир. У Зулфиқор Мусоқовнинг «Ойижон» фильмида бош ролда ўйнаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Ҳайдовчи йўлда бошқарувни йўқотиши натижасида 2 киши қурбон бўлди

Содир бўлган аянчли ЙТҲда ҳайдовчи ҳалок бўлди

Аввал Spark, кейин Nexia уриб юборган аёллар вафот этди

Олой бозори яқинидаги Captiva иштирокидаги ЙТҲда пиёда ҳалок бўлди

Тошкентда Ласетти ҳайдовчиси 36 ёшли аёлни уриб юборди

Тошкентда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди