Халқаро пресс-клубда 21 июль куни «Қабул - 2018: Шаффофлик, ҳалоллик, адолат мезонлари ва инновацион ёндашувлар» мавзусида бўлиб ўтган сессияда олий ўқув юртларига қабул жараёни ва тест имтиҳонларига тайёргарлик ишлари ҳамда долзарб муҳим масалалар ва муаммоли вазиятлар таҳлил қилинди.
Сессия сўнгида олий ва ўрта-махсус таълим вазири Иномжон Мажидов шундай маслаҳат берди: «Азиз абитуриентлар, тестга яхши кайфият билан келиш керак. Юқори балл оламан деган ният билан келинг. Ҳаяжонланиб биладиган билимингизни ҳам унутиб юборманг. Ҳатто, ички ҳис-туйғуларингиз ҳам сиқилган бўлиши керак эмас.
Шунингдек, ўзингиз учун бирор тактикани ишлаб чиқинг. Масалан, партага ўтириш биланоқ, кайфиятни кўтариш учун энг осон саволларингизни, биладиган саволларингизни ечишни бошлаш керак. Аввало, осон саволларнинг жавобини топиб олиб, кейин мураккабларига ўтсангиз бўлади».
Бундан аввалроқ Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари ректорларининг абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига мурожаати эълон қилинганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди