
22 июль 2018 йил тунги 02: 00 да Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги Хўжақишлоқ маҳалласида яшовчи Ф. С. исмли эркак уйининг рўпарасида «Кобальт» автомобили турганини кўриб қолди. Машина қўшнилардан бирига тегишли эди. Қўшниникига кирди-да, ҳе йўқ, бе йўқ кўкрак қафаси ва бош қисмига тош билан кучли зарбалар йўллади. Бу зарбалар қўшни эркак учун ўлим билан тугади.
Ҳозирги вақтда туман прокуратураси республика жиноят мажмуасининг 97 моддаси, 1 қисмига кўра («қасддан одам ўлдириш») жиноий иш қўзғатган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Манба: hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар