22:45 / 26.07.2018
6 650

Самарқандлик эркак хотинини ўлдириб, дўконига кўмиб қўйгани аниқланди (видео)

Самарқандлик эркак хотинини ўлдириб, дўконига кўмиб қўйгани аниқланди (видео)
Жиноят ишлари бўйича Тайлоқ туман судида ўз хотинини ўлдириб, бир йил давомида жасадини яширган Н.Раҳимовнинг жиноий иши кўриб чиқилди, деб хабар беради “Zamon” ахборот дастури.

2017 йилнинг август ойида Н.Раҳимов маст ҳолатда Тайлоқ тумани Гулобод маҳалласида жойлашган аҳолига хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган ошхонада турмуш ўртоғи М.Раҳимова билан ўзаро жанжаллашиб, унинг юз қисмига қўли билан уриб юборади. Мушт зарбидан ерга йиқилган жабрланувчининг қорин, бел соҳаларига ва танасининг бошқа қисмларига тепиб, бўғиб жароҳат етказган. Н.Раҳимов эртаси куни турмуш ўртоғининг вафот этганини билади. Тунда хотинининг жасадини ҳали қуриб битказилмаган дўкон учун тайёрланган хонанинг бурчагида 70 смли чуқур қазиб, жойлаштиради. Фарзандларига ва маҳалладошларига эса турмуш ўртоғини Россияга кетиб қолди деб айтади.

2017 йилнинг 22 августида юз берган ушбу ҳолат 2018 йилнинг 13 февралигача сирлигича қолади.

Яқинда бўлиб ўтган суд жараёнида содир бўлган ҳолатлар атрофлича ўрганилиб, судланувчи Н. Раҳимов Жиноят Кодексининг 97-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга нисбатан шу Кодекснинг 57-моддаси қўлланилиб, 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандлик эркак хотинини ўлдириб, дўконига кўмиб қўйгани аниқланди (видео)