5 519
ДХХ томонидан ОТМларга ўқишга киритиш билан шуғулланган "жиноий гуруҳ" фош қилинди (видео)
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати мамлакат ОТМларига ноқонуний ўқишга киришни ташкил қилиш билан шуғулланган бир нечта жиноий гуруҳларни фош қилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканалида махсус репортаж эфирга узатилди.
Унда қайд қилинишича, бундай гуруҳлардан бири Тошкент давлат молия институтининг етти нафар талабасидан иборат бўлган. Ташкилотчи улар учун ўқишга киришда зарур бўладиган қалбаки ҳужжатларни тайёрлаб берган. Улар абитуриентларнинг ўрнига имтиҳонга кириб, улар учун тестларни ишлаб бериши керак бўлган. Уларга ҳар бир абитуриент учун 2 минг доллардан ваъда қилинган.
Бундан ташқари, Тошкент давлат техника университетига ўқишга киритиб қўйиш учун 7 минг доллар пора олган шахс ҳам қўлга тушди. У ўз шериги билан бирга ҳақиқий абитуриентнинг ўрнига имтиҳон топшириши керак бўлган Тошкент давлат молия институти талабасини ёллаган.
Репортажда айнан шундай жиноий гуруҳлар ҳақида ҳикоя қилинади.
[media=https://youtu.be/2YAbluREYCM] “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”