Прокуратура терговчиси 47,3 минг доллар пора олгани учун қамоққа олинди

  • 27 июль 2018, 22:02
  • 4 304
  • Жамият
  • Прокуратура терговчиси 47,3 минг доллар пора олгани учун қамоққа олинди
    Бош прокуратура томонидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси катта терговчиси К.га нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

    Қайд қилинишича, К. иш юритувидаги хорижий корхона таъсисчилигида ташкил этилган жамият мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 47.300 АҚШ доллари пора олган. Ҳолат юзасидан келиб тушган мурожаатга асосан унга ЖКнинг 210-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

    Жиноят иши бўйича К.га ЖКнинг юқоридаги моддаси билан айб эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Прокуратура терговчиси 47,3 минг доллар пора олгани учун қамоққа олинди