15:08 / 28.07.2018
4 652

Тошкентдаги банкдан катта пулни ўғирлаш учун келган халқаро жиноий гуруҳ қўлга олинди (видео)

Тошкентдаги банкдан катта пулни ўғирлаш учун келган халқаро жиноий гуруҳ қўлга олинди (видео)
Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимларининг ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирлари натижасида Тошкент шаҳридаги банклардан биридан катта миқдордаги пулни ўғирлаш учун чет элдан келган гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. «Ўзбекистон» телеканалида ушбу ҳодиса тафсилотларига бағишланган кўрсатув намойиш этилди.

Аниқланишича, мазкур гуруҳ асосан турли давлатлардаги банкларни ўмариш билан шуғулланиб келган. Хусусан, 2015-2018 йилларда 50 дан ортиқ жисмоний шахснинг банкларда сақланаётган 3,5 миллион АҚШ доллари атрофидаги пуллари айнан ушбу гуруҳ аъзолари томонидан устомонлик билан ўғирлаб кетилган. Россия, Украина, Беларусь, Молдова, Македония каби давлатларнинг айрим банк муассасалари ҳимоя тизимлари уларнинг олдида ожизлик қилган.

1975 йили Украинада туғилган, АҚШ фуқароси ҳисобланган Алекс Ставко гуруҳга бошчилик қилиб, керакли мутахассисларни ёллаш, ишларни тақсимлаш ва топшириқлар бериш билан шуғулланган.

Македониядаги банкларнинг бирида амалга оширилган ўғирликдан сўнг, гуруҳ аъзолари Туркиянинг Истанбул шаҳрида учрашишади ва кейинги нишон сифатида Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳри танланади.

1970 йилда Украинада туғилган, Украина фуқароси бўлган Владислав Буц калит ясаш бўйича мутахассис. У Истанбулдаги учрашувда Алексдан керакли топшириқни олгач, Тошкентга учиб келади.

Гуруҳ аъзоларининг мақсади Тошкентдаги банкларнинг бирида мижозларга тегишли шахсий қутичаларда сақланаётган пулларни қалбаки калитлар ёрдамида ўғирлаш бўлган. Бунинг учун аввалига банк биноси кўздан кечирилган. Сўнгра гуруҳ аъзоларининг бири банк хизматидан фойдаланиш баҳонасида валюта ҳисобрақами очган. Иккинчиси эса ижарага депозит қутича олган.

1975 йилда Украинада туғилган, Украина фуқароси бўлган Вячеслав Шереметнинг вазифаси банк қутиларининг қулфларини тасвирга олиш бўлган.

Ўғрилик режалаштирилган банкда ўз қутисини текшириш баҳонасида 18 марта мижозлар қутилари сақланадиган хонага кириб чиққан ва 140 та қутичанинг пултини махсус видеокамерага муҳрлашга улгурган.

Жиноятга тайёргарлик жараёни билан танишиш мақсадида гуруҳ етакчиси Алекс Ставко Тошкент шаҳрига келади ва меҳмонхонага жойлашади. Сўнг гуруҳнинг яна бир аъзоси, 1964 йилда Украинада туғилган, Украина фуқароси, МДҲ давлатларидаги банкларда ўғирлик содир этгани учун муқаддам бир неча бор судланган Олег Дубровский билан «Ўзбекистон» меҳмонхонасида учрашади ҳамда режалаштирилаётган ўғирлик масаласини муҳокама этишади. Бир муддат ўтгандан кейин уларнинг бири Олмаота шаҳрига, иккинчиси эса Нью-Йорк шаҳрига учиб кетади. Шунингдек, Алекс Ставко Тошкентда бўлган вақтида Вячеслав ҳамда Владислав у билан учрашиб, пул олишади ва Қирғизистондан калит ясайдиган ускуна олиб келишади. Владислав Буц 18 та қутича калитини ясайди.

Ҳозирда қўзғатилган иш доирасида тергов-суриштирув ишлари олиб борилиб, гуруҳнинг бошқа аъзоларини қўлга олиш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда, дейилади лавҳада.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдаги банкдан катта пулни ўғирлаш учун келган халқаро жиноий гуруҳ қўлга олинди (видео)