2 682
ОАВ ходимларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик жорий қилиш таклиф қилинмоқда

Жамоавий мурожаатлар портали — meningfikrim.uz’да «Оммавий ахборот воситалари ходимларининг қонуний фаолиятига аралашганлик ва тўсқинлик қилганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни белгилаш ҳақида»ги петиция жойлаштирилди.
«Бугунги кунда мамлакатимизда чуқур демократик ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Демократиянинг асосий элементларидан бири бу оммавий ахборот воситалари эркинлиги ва улар ҳуқуқларининг қонун билан кафолатланганлиги ҳисобланади. Демократик ислоҳотларни янада мустаҳкамлаш мақсадида оммавий ахборот воситалари ходимларининг қонуний фаолиятига аралашганлик ва тўсқинлик қилганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик жорий қилишни таклиф қиламиз», — дейилади петиция муаллифи Саломат Сирғабоев томонидан жойлаштирилган жамоавий мурожаат матнида.
Жамоавий мурожаатни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш зарур. Зеро, бугунги ислоҳотлар даврида сўз ва матбуот эркинлигининг таъминланиши давлат ва халқ ўртасидаги очиқ мулоқотни, барқарор тараққиёт ва халқ фаровонлигини таъминлашда муҳим қадам бўлади.
Айни пайтда петиция 50 тача овоз тўплаган. У кўриб чиқилиши учун 10 мингта овоз тўплаши керак. Мазкур петицияга овоз бериш учун ушбу манзилга ўтинг. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

ОАВ эркинлигини бузганлик учун жавобгарлик белгиланиши кутиляпти

Журналистлик фаолиятга тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик жорий этилади

Саида Мирзиёева: «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги қонунга блогерлар ҳақидаги моддалар қўшиш таклиф этилмоқда

Ўзбекистонда журналист фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланади

Журналистни ким ҳимоя қилади?

ОАВ фаолиятига тўсқинлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди