13:50 / 29.07.2018
7 113

Тошкентда бир кечада 8 нафар фоҳиша қўлга олинди

Тошкентда бир кечада 8 нафар фоҳиша қўлга олинди
Жорий йил 28 июлга ўтар кечаси Тошкент шаҳрида олиб борилган тунги патруллаш тадбирлари вақтида 8 нафар аёл фоҳишалик билан шуғулланишда гумонланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.

Ўрганиш ишлари натижасида аниқланишича, уларнинг бари аввал ҳам Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддаси (фоҳишалик билан шуғулланиш) билан жавобгарликка тортилган бўлган.

Тадбир давомида аёлларнинг шахси, турар жойи ва рўйхатдан ўтган манзили аниқланди ҳамда тиббий кўрикдан ўтказилди. Бундан ташқари, енгил табиатли аёллар билан суҳбатлар ўтказилди.

Мулоқот чоғида бу йўлга кириб қолишларига сабаб бўлган омиллар ва уларни қийнаб келаётган муаммолари ўрганилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда бир кечада 8 нафар фоҳиша қўлга олинди