Бухоро вилояти ички ишлар бошқармасининг тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбирлар давомида ўзининг меҳмонхонасини фоҳишахонага айлантирган 51 ёшли аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Тадбир давомида Бухоро шаҳар Саллахона кўчаси 8-уйда яшовчи 1967 йилда туғилган, “Umid travel” меҳмонхонасининг раҳбари Муҳаббат Жўраева текин бойлик орттириш мақсадида ушбу меҳмонхонанинг 1-хонасида Жондор туманида яшовчи фуқаролар ўзаро жинсий яқинликда бўлишлари учун алоҳида жой ва шароит яратиб берган. Бунинг эвазига фуқаролардан 150 000 сўм нақд олиб фоҳишахона ташкил қилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан М.Жўраевага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси (фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади