21:43 / 01.08.2018
9 432

Ўзбекистонда гўшт нархи кўтарилишда давом этмоқда

Ўзбекистонда гўшт нархи кўтарилишда давом этмоқда
Марказий банк томонидан ўтказилган мониторинг натижалари шуни кўрсатмоқдаки, 2018 йил июль ойида айрим истеъмол товарлари ва хизматлар нархи 0,5 фоизга ўсди.

Таъкидланишича, июль ойида мева-сабзавот маҳсулотларининг нархи охирги ойларда уларни таклиф қилиш ҳажми мавсумий ошиши туфайли кескин пасайишни тўхтатди, ҳозирги вақтда анъанавий тузатиш билан ажралиб турибди.

Хусусан, ушбу гуруҳда нархлар ўсиши 5,1%ни ташкил этди. Нархларнинг ўсиши жорий йилнинг май ва июнь ойларида мева-сабзавот маҳсулотлари сезиларли даражада арзонлашиши натижасида паст база эффекти билан тушунтирилади.

Шу билан бирга, июль ойида гўшт ва сут маҳсулотлари нархларининг ўртача кўтарилиши кузатилди.

Мол гўшти нархи 1,2%га, қўй гўшти - 0,1%га ва сут - 2,2%га қимматлади, товуқ гўшти эса, аксинча, 1%га арзонлашди.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида мол гўшти нархи 1,7 фоизга, қўй гўшти - 2,1 фоизга ўсди. Май ойида мол гўшти ва қўй гўшти мос равишда 5% ва 3,7%га қимматлашди.

Шу билан бирга, тухум сезиларли даражада арзонлашди (12,3%га), бу уларнинг мавсумий таклифи юқорилиги ва ташқи бозордаги савдоларнинг заифлашиши билан боғлиқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда гўшт нархи кўтарилишда давом этмоқда

Жамият янгиликлари