
Шу кунларда Россияда бўлиб ўтаётган IV Халқаро армия ўйинлари(АрМИ) ўзининг қизғин палласига кирди. Мазкур нуфузли мусобақанинг Новосибирск вилоятида ташкил этилган “Қўшин разведкаси аълочилари” танловида Ўзбекистон жамоаси тўсиқларни мисли кўрилмаган тезликда - 37 дақиқа 30 сония ичида босиб ўтиб, хитойликларни беш дақиқага ортда қолдирди.
АрМИ бош ҳаками генерал-майор Владимир Марусиннинг қайд этишича, бу иштирокчи мамлакатлар орасида айни пайтдаги энг яхши кўрсаткич ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда ўзбекистонлик ҳарбийлар АрМИ доирасида ўтказилган мазкур танловда учинчи ўринни эгаллашганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар