date
views 9 969

Тест натижалари эълон қилинди: Энг юқори балл ҳозирча Тошкент давлат юридик университетида

Тест натижалари эълон қилинди: Энг юқори балл ҳозирча Тошкент давлат юридик университетида
Ўзбекистон республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази сайтида эълон қилинган маълумотга қараганда республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг 1 август кунги натижалари қуйидагича:

Тест синовлари 23 та олий таълим муассасаларининг 154 та таълим йўналиши бўйича ўтказилди.

Тест синовларида 58 985 нафар абитуриент иштирок этди.

Ўртача ўтиш бали:

давлат гранти – 142,9;

тўлов-контракт – 123,7 ни ташкил қилди.

Олий таълим муассасалари бўйича энг юқори ўтиш бали:

давлат гранти бўйича – 223,5 балл, Тошкент давлат юридик университетининг “Юриспруденция” (рус) таълим йўналишида қайд этилди.

тўлов-контракт бўйича – 176,7 балл, Тошкент давлат юридик университетининг “Юриспруденция” (ўзбек) таълим йўналишида қайд этилди.

Тест синовлари натижаларини Давлат тест марказининг расмий веб саҳифасидан олиш мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тест натижалари эълон қилинди: Энг юқори балл ҳозирча Тошкент давлат юридик университетида