Тошкент шаҳар ИИББ автомобиллар давлат рақам белгиларининг номаълум шахс томонидан ўғирланаётгани ҳақида хабар берганди. Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани Чуст ва Буюк Ипак йўли кўчаларида тўхтаб турган автомобиллардан давлат рақамлари белгиларини ечиб олган ҳуқуқбузар боғланиш учун Телеграм-канал номини ёзиб қолдирган, деб хабар бермоқда ИИББ ахборот хизмати.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбири натижасида ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлинди. Бу 17 ёшли Т.Ян бўлиб чиқди. Унинг уйидан жабрланувчилардан бирига тегишли бўлган автомобилнинг давлат рақами белгиси ва ҳуқуқбузар фойдаланган уяли телефон аппарати топилди.
Гумондорнинг қонуний вакили гувоҳлигида ўтказилган тергов жараёнида Т.Ян ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди.
Айни пайтда ушбу шахснинг шунга ўхшаш бошқа жиноий ҳолатларга алоқадорлиги ўрганилмоқда. Шунингдек, суриштирув давомида ушбу ўсмирнинг жиноятга нега қўл ургани, унинг сабаб ва омилларига аниқлик киритилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Тошкентда «Спарк»ни олиб қочган шахс кўп вақт ўтмай ушланди

Тошкентда «TOYOTA PRADO»ни олиб қочган шахс ушланди

Камераларни чалғитиш учун машинаси давлат рақамини бўяган ҳайдовчига чора кўрилди

Лицейга «киритиш» учун 2 000 доллар олмоқчи бўлган директор ва унинг ўринбосари қўлга тушди

Тошкентда ўқ отар қуролни сотишга уринган аёл қўлга олинди

Тошкентда автомашиналар рақами оммавий равишда ўғирланмоқда