19:06 / 05.08.2018
9 457

Юлдуз Орипова: «Биз мерос талашиб жанжаллашаётганимиз бўҳтон!»

Юлдуз Орипова: «Биз мерос талашиб жанжаллашаётганимиз бўҳтон!»
«Ўзбекистон қаҳрамони, халқ шоири, давлат мадҳияси муаллифи раҳматли Абдулла Ориповнинг фарзандлари унинг меросини талашиб судлашишмоқда». Ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида раҳматли Абдулла Оприповнинг қизи Юлдуз Орипова билан боғландик.

— Юлдуз опа, интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқлардаги турли гап-сўзларга ойдинлик киритсангиз… Наҳотки мерос талашиб юрганингиз рост?..
— Менинг отамдан қолган энг катта меросим, бу отамнинг ижоди. Кимлардир вазиятни нотўғри баҳолаб, турли бўҳтонларни ёзиб, шов-шув кўтариб ётибди. Бизнинг оилада мерос талашиб жанжаллашиш ҳолати умуман бўлиши мумкин эмас. Худога шукр, биз опа-укалар ўзимизга тўқ, барча нарсаси етарли одамлармиз. Мерос талашиб, ур-тўполон қилиш тарбиямизга ҳам тўғри келмайди. (куйиниб)

— Унда бу миш-мишлар қаердан пайдо бўлди?
— Онам адвокатлар орқали ишончли шахсга мурожаат қилган. Менинг онам содда аёл, шу сабабли отамдан қолган меросни қонун йўли билан тақсимлашга уринган. Ҳозирда бу масала юзасидан юрист шуғулланмоқда.

— Онангизнинг бу қарорига укангиз билан салбий алоқаларингиз сабаб бўлгандир, эҳтимол?
— Алоқа қачон салбий бўлади? Қачон жанжал, уруш деган нарсалар бўлади? Қачонки мулоқот бўлса. Мен эса укам билан отамнинг вафотидан бери умуман гаплашмайман. Ўйлайманки, укам хатосини, албатта, тузатади. Бу қандай хато эканини укам Илҳомнинг ўзи жуда яхши билади. У тарафдан нотўғри қарорлар бўлгандир, якка-ю ягона меросхўр бўламан, деб ўйлагандир, худбинлик қилгандир. Аммо бу мусулмончиликка ҳам тўғри келмаслигини укам тушуниб етиши керак. Келажакда отамнинг номини ҳозиргидай булғашга уринаётганларга билиб-билмай сабабчи бўлмаслиги, аксинча, Абдулла Ориповнинг хотирасини кўкларга кўтариши керак. Чунки отамнинг ёди нафақат бизга, бутун бошли халққа ҳам тегишли. Қайтариб айтаман, биз олтита фарзанд — мерос учун ёқа бўғишишдан йироқмиз, барчамиз ўзимизга тўқмиз. Қолаверса, укам Илҳомга ҳам адоватим йўқ. Гарчи гаплашмасак-да, уни яхши кўраман, ёшлигида кўтариб катта қилганман. У ўз хатосини тушуниб етишини жуда хоҳлардим.

— Раҳматли Абдулла Ориповдан қолган мерос сотилиши мумкинми?
— Асло! Мен отамдан қолган ниманингдир сотилишига ҳеч қачон йўл қўймайман. Мерос масаласидаги қарор чиққани йўқ. Биз оила даврасида бу ҳақида ҳатто гаплашмаймиз ҳам. Мен ҳамма нарсага чидашим мумкин, лекин отамнинг номи қора бўлишига асло чидамайман. Бўлаётган барча ишлар укам Илҳомнинг ўзига маълум ва унинг хатоси туфайли содир бўлмоқда. Ўйлайманки, у бу хатосини тузатади!
Моҳигул Диёрхўжаева

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Юлдуз Орипова: «Биз мерос талашиб жанжаллашаётганимиз бўҳтон!»