
Интернет тармоғида жойлаштирилган, «Спарк» ва «Жигули» автомобилларидаги бир гуруҳ шахслар ўртасида содир бўлган ҳодиса тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари бошланган бўлиб, ҳодисанинг барча иштирокчилари шахси аниқланган. Айримлари ушланди ва ҳозирда воқеа юзасидан кўрсатма бермоқда. Бошқарма матбуот маркази хабарида қайд этилишича, ҳодиса сабабли жабрланганлар йўқ.
Терговга қадар олиб борилаётган текширув ишлари натижасига кўра, жиноят иши қўзғатиш масаласига ойдинлик киритилади.
Маълумот учун:ушбу видеода Тошкентда «Спарк» ва «Жигули» автомобилларидаги бир гуруҳ шахслар ўртасида содир бўлган безорилик акс этган. Унда номаълум шахслар эркакка ўткир тиғли қурол билан таҳдид қилиб, уни машинага мажбуран ўтқазиб, номаълум тарафга олиб кетгани кўрсатилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар