16:02 / 14.08.2018
8 111

Бундан буён тунги клублар 23:00 да ёпилади

Бундан буён тунги клублар 23:00 да ёпилади
Бундан буён Тошкент тунги клублари 23:00гача ишлайдиган бўлади, деб хабар қилмоқда Uznews нашри.

“UzNews.uz” мухбирининг журналистик суриштирув олиб бориши натижасида Тошкентдаги барча тунгги клуб, кафе ва ресторан, кўнгилочар масканлар соат 23:00дан сўнг мажбуран ёпиб қўйилгани маълум бўлган.

Тунгги клуб, кафе ва ресторанлар ёпилиши жараёнида фуқаро кийимидаги ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари иштирок этишган.

Тонгги соат тахминан 3-4 гача ҳамда 6 гача ишлайдиган масканлар ўз мижозларига соат 23:00 да ёпилишаётганини айтиб жойни тарк этишларини сўрашган.

Журналистик суриштирув олиб борган “UzNews.uz” мухбирига кўра, SMI-bar, Chinzano, Aurum898, Shambala, The Time, Alis, Эmir, Luxor, Dudek, Zero каби тунгги клублар соат 23:00 дан кейин ёпиб қўйилган.

Катта эҳтимол билан Жамшид Кенжаевнинг тунгги клуб қўриқчилари томонидан ваҳшийларча ўлдирилгани ортидан, тунда фаолият юритадиган барча масканлар ёпилди.

Бу ҳақда эса ҳозирча Бош Прокуратура, Тошкент шаҳар прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ИИББ ёки Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан ҳам расмий маълумот берилмади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бундан буён тунги клублар 23:00 да ёпилади