14:08 / 15.08.2018
17 646

2018/2019 ўқув йили учун оширилган контракт нархлари тасдиқланди

2018/2019 ўқув йили учун оширилган контракт нархлари тасдиқланди
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов берган маълумотга кўра, Давлат қабул комиссиясининг 5-сон баёни асосида жами 276 та йўналиш бўйича оширилган тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди.

Фото: Facebook / Хушнудбек Худойбердиев
Унга кўра, энг арзон супер-контракт миқдори 82 млн 935 минг сўм бўлиб, 141 та йўналишда (51,1%) абитуриентлар айни шу миқдордаги супер-контрактни тўлаб талабага айланишлари мумкин.

Энг қиммат супер-контракт эса ўтган йилдагидек ҳуқуқ соҳаси учун белгиланди. Бу йўналишда супер контракт нархи 25 баробарни ташкил қилади. Бунга кўра, юрист бўламан деган, лекин етарли балл тўплай олмаган абитуриентлар биринчи йил учун 276 млн 450 минг сўм тўлаб, талаба бўлишлари мумкин.

Шу каби супер-контракт учун 276 та йўналишга жами 11 хил миқдордаги нархлар белгиланди.

Маълумот учун, тўплаган баллари тўлов-контракт доирасидаги қабул квоталари чегарасига 4 баллдан ортиқ балл етмаган, бироқ энг юқори баллнинг 30%дан (56,7 балл) кам бўлмаган ҳолда, ўқиш истагини билдирган абитуриентлар супер-контракт асосида ўқиши мумкин.

Супер-контракт фақат биринчи йил учун тўланади (оддий контрактнинг суммаси ҳам шунинг ичида), кейинги йилларда барча талабалар қатори оддий контракт нархи тўланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2018/2019 ўқув йили учун оширилган контракт нархлари тасдиқланди