
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Регистон мажмуасига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
Меҳмонларга мажмуадаги уч муҳташам обида – Мирзо Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасаларининг тарихи, мустақиллик йилларида бу ерда олиб борилган ишлар ҳақида сўзлаб берилди.

Ўзбекистоннинг меъморчилик анъаналари, қадимий обидаларнинг мустаҳкамлиги, Тиллакори гумбазининг нақшинкор жилолари Имомали Раҳмонда катта таассурот қолдирди, дейилади хабарда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Регистон майдонида эсдалик учун суратга тушди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.