07:01 / 20.08.2018
3 876

Адлия вазирлиги: “Уддабурон” фуқаролар дуёга машҳур брендларни эгаллаб олган

Адлия вазирлиги: “Уддабурон” фуқаролар дуёга машҳур брендларни эгаллаб олган
Адлия вазирлиги интеллектуал мулк соҳасини жиддий ўрганиб чиқмоқда. Хусусан, бегона брендларни эгаллаб олиш, яъни - брендрейдинг ҳолатларини, дейилган вазирлик хабарида.

"Дунёга машҳур қатор брендлар вакиллари Ўзбекистон бозорига киришда, брендрейдингга дуч келмоқда. Негаки, аслида уларга тегишли бўлган брендлар бизнинг “уддабурон” фуқароларимиз номига рўйхатдан ўтган эди", - дейилган вазирлик хабарида.

Бунинг асосий сабаби Ўзбекистон амалдаги қонунчилигида ушбу ҳолатни олдини олувчи, яъни аллақачон дунёда машҳур бўлган брендларни Ўзбекистон фуқаролари номига рўйхатга олишни чекловчи меъёрларинг йўқлигидир, дейилган хабарда.

Интеллектуал мулк агентлиги Апелляция кенгаши томонидан илгари муайян бренд ҳуқуқи уларга тегишли бўлган шахслар талабига кўра, қатор дунёга машҳур товар белгиларини рўйхатга олиш бўйича аввал берилган гувоҳномаларни бекор қилиш ҳоллари ҳам қайд этилган.

Ундан ташқари, қонунчиликда виждонли ҳуқуқ эгаларининг манфаатлари бузилиш ҳолатларида, компенсация ундириш бўйича самарали механизмлар кўзда тутилмаган.

Товар белгиси ёки хизмат кўрсатиш белгиси эгасининг ҳуқуқлари бузилганда, жазо сифатида, энг кам ойлик иш ҳақининг 1 дан 5 даражаги жарима солинади холос. Бу пул етказилган зарар ҳажмига мутлақо тўғри келмайди. Ушбу соҳадаги ҳуқуқбузарликларни тўхтатувчи самарали маъмурий ва жиноий жавобгарлик йўқ.

Юқорида кўрсатилган хато ва камчиликлар мамлакатимизнинг интеллектуал мулк ҳимояси бўйича имиджи ва рейтинг даражасига ҳам таъмир кўрсатмоқда. Хусусан, интеллектуал мулк ҳуқуқларини ўлчовчи жаҳондаги ягона кўрсатгич – Мулк ҳуқуқлари бўйича халқаро индекси (IPRI) га Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Қозоғистон, Россия, Украина сингари давлатлар кирган бир пайтда, Ўзбекистон ушбу ташкилотда умуман рўйхатдан ўтмаган.

Юқоридаги камчиликлар ўрганиб чиқилганидан сўнг, Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Интеллектуал мулкнинг ишончли ҳуқий ҳимоясини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор лойиҳаси ҳамда интеллектуал мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси” тайёрланди.

Мавзунинг бугунги кундаги долзарблиги эътиборга олинган ҳолда, лойиҳалар жамоатчилик муҳокамаси учун regulation.gov.uz порталига жойлаштирилди.

Вазирлик томонидан тайёрланган лойиҳаларда интеллектуал мулкнинг ишончли ҳимоясини таъминлашга қаратилган аниқ таклифлар келтирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Адлия вазирлиги: “Уддабурон” фуқаролар дуёга машҳур брендларни эгаллаб олган