date
views 4 807

Ўқишга киритиб қўйиш учун 6000 доллар сўраган Миллий университет доценти қўлга олинди

Ўқишга киритиб қўйиш учун 6000 доллар сўраган Миллий университет доценти қўлга олинди
Шу йилнинг 7 август куни фуқаро Г.У. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Коррупция ва иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасига мурожаат қилиб, унда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ишловчи Д.Х. исмли аёл Г.У.нинг куёвини университет сиртқи бўлимига ўқишга киритиб қўйишини айтиб, эвазига 6 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни сўраганлигини маълум қилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Демократик давлат қурилиш назарияси ва амалиёти кафедраси доценти лавозимида ишловчи Д.Х. фуқаро Г.У.дан Олмазор туманида жойлашган “Ҳувайдо” мебеллар дўкони олдида келишилган пулнинг 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ИИВ тезкор ходимлари томонидан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўқишга киритиб қўйиш учун 6000 доллар сўраган Миллий университет доценти қўлга олинди