Фото: Президентнинг Матбуот хизмати
Туркманбоши шаҳридаги «Аваза» сайёҳлик зонасида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари мажлиси бошланди. Бу ҳақда Президентнинг матбуот хизмати хабар берди.
Аввал тор доирада учрашув бўлди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков иштирок этди.
Фото: Президентнинг Матбуот хизмати
Мажлисда Орол муаммоси, ҳудуддаги экологик ҳолатни яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама этилди.
Кейинги йилларда мамлакатимиз Оролбўйи ҳудудида қатор кенг миқёсли лойиҳаларни амалга оширди. Орол денгизи қуриган 350 минг гектар майдонга саксовул ва шўрга чидамли ўсимликлар экилиб, бутазорлар барпо этилди. Бундай ҳудудларнинг умумий майдони қарийб 700 минг гектарга етди.
Орол ҳалокати оқибатларини юмшатиш ва Оролбўйи минтақасини ривожлантириш бўйича 2013-2017 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури доирасида 500 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилди. Уларнинг ярмидан кўпи миллий лойиҳалардир.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 18 январдаги қарорига мувофиқ 2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси тузилди ва унга 200 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди.
Бу маблағлар ҳисобидан аниқ амалий ишлар қилинмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолисининг сув таъминоти, турмуш шароити яхшиланмоқда.
Учрашувда Орол муаммоси оқибатларини юшатиш, сувни тежаш ва ҳудуддаги экологик ҳолатни яхшилаш, Марказий Осиё мамлакатларининг бу борадаги саъй-ҳаракатларини бирлаштириш масалалари муҳокама қилинди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди