16:38 / 29.08.2018
6 228

Бизларни фош этган масжидлар!

Бизларни фош этган масжидлар!
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман.

Масжидлардан бирида намозимни адо этиб бўлганимдан сўнг бир кекса одам қулоқларимга шивирлаб, эътиборимни ўзига жалб этди.

У шундай деб гап бошлади:

– Масжиднинг биринчи сафига назар солиб, ибодат қилаётганларга бир эътибор беринг.

Мен бепарволик билан у кишига юзланиб:

– Кечирасиз, нима демоқчилигизни тушунолмадим, – дедим.

У гапида давом этиб:

– Уларнинг орасида обрў эътиборли, мансабдор, бадавлат одамларни кўряпсизми?

– Жуда ҳам оз, – дедим.

– У ердагиларнинг ҳаммаси ёки кўпчилиги ишчилардир. Ҳайдовчи, ишчи ёки оддийгина бир ходим!

Мен «Ҳа» деб жавоб бердим.

– Аллоҳнинг ҳузурига бўладиган манзилимиз ҳам худди шундайдир.

Менинг жойимга қаранг ёки сизникини олайлик. Тўртинчи ёки бешинчи сафлардан жой олганмиз. Қиёматда ҳам худди шундай бўлади.

Сўнгра бир оз тин олиб гапларига қўшимча қилиб деди:

– Аллоҳники бўлган ушбу масжидлар биноси бизларни ҳижолат этиб, Аллоҳнинг ҳузуридаги ўрнимизни фош этиб қўйди.

Бу кекса одамнинг суҳбати ва унинг фикрлари мени жуда ҳам ҳайратга солди. Шу он кимдир менга тарсаки тортиб юборгандай бўлди.

Шунда Аллоҳ таолонинг қовли ёдимга тушди:

(Эзгу ишларда) ўзиб-ўзиб кетган зотлардир. Айнан ўшалар (Аллоҳга) яқин зотлардир. (“Воқеа” сураси, 10-11-оятлар).

Солиҳлардан бири шундай деди:

"Ким бойлар билан бирга ўтирса, Аллоҳ уни дунё ва ундаги нарсаларга қизиқадиган қилиб қўяди. Ким камбағаллар билан бирга ўтирса, Аллоҳнинг берганига яна ҳам рози бўладиган қилиб қўяди".
Умму Мустафо

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бизларни фош этган масжидлар!